“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси пойтахтдаги айрим автобус йўналишларида 4G технологияси бўйича интернетга Wi-Fi орқали уланиш имконияти тақдим этади.
Ушбу ҳафтада 10, 14, 24, 28, 51 ва 95- йўналишларда Wi-Fi ишга тушади, ушбу технология ўрнатилган автобусларнинг эшикларига “Wi-Fi Bus” пешлавҳалари ўрнатилади.
“Тошшаҳартрансхизмат” йил давомида аксарият автобусларни интернет-ускуналар билан жиҳозлашни режалаштирган.
Wi-Fi Bus дастури UZMOBILE оператори билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.






