Англия чемпионати 25-турида турнир пешқадами “Челси” сафарда ўртамиёна “Бёрнли” клубига қарши баҳс олиб борди. Мазкур беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этлиди.
Учрашувнинг 7-дақиқадаёқ Педро ҳисобни очган бўлса, Брэйди 24-дақиқада мувозанатни тиклади. Ўйинда бошқа голлар киритилмади.
Мазкур дуранг жамоаларга биттадан очко тақдим этди. Энди АПЛда биринчи ва иккинчи ўрин орасида 10 очкони ташкил қиладиган бўлди.
“Бёрнли” – “Челси” 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 7 Педро, 1:1 – 24 Брэйди.
“Бёрнли” – Хитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд, Бартон, Вествуд, Брэйди (Арфилд, 65), Барнс, Грэй (Воукс, 82).
“Челси” – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич (Фабрегас, 67), Мозес (Виллиан, 72), Педро (Батшуайи, 87), Канте, Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Вествуд (69), Давид Луиз (75), Лоутон (77), Бартон (88), Фабрегас (89).






