АсосийSport

Гажи Гажиев: Ўзбекистон термаси ҳақли равишда ғалаба қозонди

'Гажи Гажиев: Ўзбекистон термаси ҳақли равишда ғалаба қозонди'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги рақиби – Россиянинг “Амкар” клуби бош мураббийи Гажи Гажиев бугунги ўйин борасида ўз фикрини билдирди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақли равишда ғалаба қозонганини таъкидлади.

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида “Амкар”ни мағлуб этди

“Ўзбекистон терма жамоаси бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Натижа ҳаққоний. Ўйинда рақиб бизга қараганда кўпроқ имкониятга эга бўлди ва қарши ҳужумларда ҳам яхшироқ ўйин кўрсатди. Ўзбекистон термасининг ўйини яхши йўлга қўйилган ва комбинацион ўйин яхши шакллангани кўриниб турибди.

Биз бугун рақибдан жисмоний томондан устунроқ ўйнадик. Бизнинг жамоа кўпроқ атлетик футбол намойиш этади, рақиб эса техник томондан яхши шаклланган, кучли футбол намойиш этадиган жамоа эканини кўрдим”, – деди Гажиев.

Самвел Бабаян: Натижа ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим

Бошқа янгиликлар