АсосийDunyo

​Тожикистон авиакомпаниясининг илк самолёти Тошкентга қўнди

'​Тожикистон авиакомпаниясининг илк самолёти Тошкентга қўнди'ning rasmi

Тожикистоннинг Somon Air авиакомпаниясига қарашли самолёт 10 февраль куни эрталаб Душанбедан Тошкентга қўнди.

Бу – техник рейс. Икки мамлакат ўртасида 25 йил аввал тўхтатилган мунтазам авиақатнов 20 февраль куни бошланиши кутилмоқда, дея хабар беради тожик авиакомпаниясининг матбуот хизмати.

Техник самолёт бортида – Тожикистон авиация тузилмаларининг делегацияси, шунингдек журналистлар ҳамда илк рейсга 140 долларга чипта сотиб олган 14 нафар оддий йўловчилар бор.

“Somon Air раҳбарияти Тошкент аэропорти вакиллари ҳамда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан рейс очилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказмоқчи”, - дейилади хабарда.

Тожикистон авиакомпанияси Тошкентга қишки вақтда ҳафтада бир марта – душанба кунлари, ёзда эса ҳафтада икки мартагача амалга оширмоқчи.

Бошқа янгиликлар