Сочларингиз узунлиги бир текис бўлмаса ва улар эрталаб бироз тўлқинсимон бўлиб қолган бўлса, қуйидаги турмак айнан сиз учун.
1. Сочингизнинг юқори қисмини олиб қўйиб, қолганини бир тутам қилиб тугинг. Кейин тасмадан яна бир бор ўтказиб, соч учларини тўғноғич билан мустаҳкамланг.

2. Ён томондан бир тутам соч толаларини олиб, қўлингиз билан айлантиринг.

3. Энди асосий тугилган тутамнинг устига олиб келиб, тўғноғич билан мустаҳкамланг.

4. Икки томондан худди шундай соч тутамларини олиб, ўраб, устма-уст сочтўғноғич қадаб боринг.

5. Сочларингиз олд қисмига ҳажм беринг.

6. Бир неча тола сочларингизни юзингизга тушириб, ҳажм берилган соч толаларини асосий турмакка сочтўғноғич билан мустаҳкамланг.







