АсосийDunyo

​МРТ усулининг ихтирочиси Питер Мэнсфилд вафот этди

'​МРТ усулининг ихтирочиси Питер Мэнсфилд вафот этди'ning rasmi

Магнит-резонанс томографиясининг ихтирочиси, физик Питер Мэнсфилд Буюк Британияда 83 ёшда вафот этди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри.

Бу ҳақда Мэнсфилд ишлайдиган Ноттингем университети хабар берди. Университет ходимлари физикнинг ўлими туфайли унинг яқинларига таъзия изҳор қилди.

Питер Мэнсфилд 2003 йилда тиббиёт соҳасида “Магнит-резонанс томографияси усулини ихтиро қилгани учун” Нобель мукофотига сазовор бўлган.

    Бошқа янгиликлар