Испания Кубоги иккинчи ярим финал жавоб ўйинида “Алавес” ва “Сельта” клублари ўзаро баҳс олиб боришди.
Жамоалар ўртасидаги ўйинда нурсиз дуранг қайд этилганди. Жавоб ўйинида “Алавес” Мендеснинг 82-дақиқадаги голи эвазига зафар қучди ва финалга йўл олди.
Финалда “Алавес” футболчилари “Атлетико”ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб қилган “Барселона” билан баҳс олиб боришади.
Алавес – Сельта 1:0
Гол: Эдгар Мендес, 82
Алавес: Пачеко – Феменя, Лагуардия, Феддал, Тэо Эрнандес – Маркос Льоренте, Ману Гарсия – Токеро (Эдгар Мендес, 79, Алексис, 90), Камараса, Ибаи Гомес (Вигарай, 88) – Дэйверсон.
Сельта: Серхио Альварес – Уго Мальо, Кабрал, Ронкалья, Хонни – Радойя, Пабло Эрнандес – Васс (Росси, 86), Марcело Диас (Гвидетти, 84), Бонгонда (Систо, 74) – Яго Аспас.
Огоҳлантиришлар: Феддал – Яго Аспас, Марсело Диас.
Дастлабки учрашув: 0:0






