“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес ва ярим ҳимоячи Сержи Роберто “Атлетико”га қарши (1:1) Испания Кубоги ярим финал жавоб ўйинида майдондан четлатилди.
Championat.com нашрининг хабар беришича, ҳар икки футболчи Испания Кубоги финалида каталонияликларга ёрдам бера олмайди. Сариқ карточкалари тўпланиб қолган ва дисквалификациясини ўтаган Неймар финал баҳсида майдонга туша олади.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” финалда “Сельта” ва “Алавес” урчашуви ғолиби билан курашади. Ушбу жамоалар илк ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ва ғолиб номи бугун маълум бўлади.






