АсосийSport

“Барселона” ўзида “Атлетик” даврозасига жавобсиз 3 та гол киритди

'“Барселона” ўзида “Атлетик” даврозасига жавобсиз 3 та гол киритди 'ning rasmi

Испания чемпионати 21-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Атлетик Бильбао” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Унда каталонияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Пако Алькасер ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Лионель Месси жарима зарбасидан гол урди ва ҳисобни оширди. 67-дақиқага келиб Алейш Видаль ҳам ўз номини таблога ёздирди ва “Барселона”нинг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

"Барселона" – "Атлетик" 3:0

Голлар: 1:0 – 18 Пако Алькасер, 2:0 – 40 Месси, 3:0 – 67 Алеиш Видаль.

"Барселона": тер Штеген, Пике (Маскерано, 46), Матье, Умтити, Алеиш Видаль, Рафинья (Ракитич, 54), Туран, Андре Гомеш, Месси (Сержи Роберто, 64), Пако Алькасер, Неймар.

"Атлетик": Ирайсос, Иньиго Лекуэ (Адурис, 52), Баленсиага, Йерай Альварес, Де Маркос, Итурраспе, Сан Хосе (Беньят, 59), Муниаин, Рауль Гарсия (Эрасо, 74), Иньяки Уильямс, Лапорт.

Огоҳлантиришлар: Пике (22), Итурраспе (27), Де Маркос (34), Лапорт (70).

Бошқа янгиликлар