АсосийSport

Пато: “Милан” юрагимда қолади

'Пато: “Милан” юрагимда қолади'ning rasmi

Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клубига ўтган Алешандре Пато “Милан”даги фаолиятини юрагида сақлашини айтиб ўтди.

“Милан” сафида тўп суриш фаолиятимдаги унутилмас ва ажойиб дамлар эди. Бир неча йиллар давомида юқори формада ўйнадим, бироқ кейин нимадир бўлди. Бундан афсусдаман, лекин “Милан”даги фаолиятимни ҳеч қачон унутмайман. “Милан” ҳамиша юрагимда қолади”, – деди Пато.

Маълумот ўрнида, сафида бразилиялик футболчи миланликлар сафида 2007-2013 йиллар давомида тўп сурган. А Серияда 117 ўйин ўтказган Пато 51 та голга муаллифлик қилган эди.

Бошқа янгиликлар