АсосийSport

Гвардиола: Мен Роналдиньони “Барселона”дан ҳайдамаганман

'Гвардиола: Мен Роналдиньони  “Барселона”дан ҳайдамаганман'ning rasmi

“Барселона” ва “Бавария” клублари собиқ устози, айни вақтда “Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола каталонияликларни бошқарганида Роналдиньодан воз кечмаганини тан олди.

“Роналдиньо” ажойиб футболчи. Биринчи марта учрашганимизда, унинг жамоада қолиш масаласини муҳокама қилгандик. У “Барселона”дан кетишини айтган, мен уни ҳайдамаганман”, – деди Гвардиола.

2008 йилда Гвардиола “Барсеона” бош мураббийига айланганида, бразилиялик футболчи у билан учрашди. Пеп Роналдиньога жамоада қолишни таклиф қилганди, аммо ярим ҳимоячи “Милан”га ўтишни маъқул топди.

Маълумот учун, Роналдиньо 2003–2008 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

Бошқа янгиликлар