АсосийDunyo

​Феъли тез хитойлик 5 нафар қўшнисини бўғизлади

'​Феъли тез хитойлик 5 нафар қўшнисини бўғизлади'ning rasmi

Хитойнинг Хэнань вилоятида яшовчи, маҳаллий аҳоли фуқароларидан бири бўлган эркак маиший жанжал оқибатида беш нафар қўшнисини бўғизлади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Воқеа жума, 3 февраль куни рўй берди. Полиция берган маълумотга кўра, жанжал оқибатида уч киши воқеа жойида, икки киши касалхонада жон берди. Фожиадан кейин, қўшниларини пичоқлаб ўлдирган эркак ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Аммо зудлик билан етиб келган полиция уни қўлга олди.

Дастлабки тахминларга кўра, жанжал чиқишига ер талашиш сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар