АсосийJamiyat

​Ўзгидромет: 2017 йилнинг январь ойи меъёрдан илиқ бўлди

'​Ўзгидромет: 2017 йилнинг январь ойи меъёрдан илиқ бўлди'ning rasmi

Ўтган январь ойи Ўзбекистон учун илиқ келди: ушбу ойда ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 1-3 даража юқори бўлди.

Ўзгидрометдан маълум қилишларича, сўнгги 10 йилда энг илиқ январь 2016 йилда қайд этилган – ҳаво ҳарорати меъёрдан 4-6 даража юқори бўлган. Энг «совуқ» рекорд 2008 йилнинг январига тегишли, шу йили ҳарорат ўртача кўрсаткичдан 5-10 даража паст бўлган, шимолда эса 13 даража паст.

2017 йилнинг январь ойи ҳеч қандай рекорд қайд этмади. Ўтган ойнинг энг совуқ куни 16 январь бўлди, кундузи 2 ˚С совуқ, энг илиғи эса 2 январь бўлди, термометр кўрсаткичи +15 ˚С кўтарилди.

Январь ойининг 16 куни ёмғирли ва қорли бўлди.

Таъкидлаш жоизки, аслида қишнинг энг совуқ ойи январь саналади.

    Бошқа янгиликлар