АсосийDunyo

​Кўзини косасидан чиқара оладиган бола Гиннеснинг рекордлар китобига киришдан умид қилмоқда

'​Кўзини косасидан чиқара оладиган бола Гиннеснинг рекордлар китобига киришдан умид қилмоқда'ning rasmi

14 ёшли покистонлик ўсмир кўзини косасидан бир неча сантиметр ташқарига чиқара олиши билан ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Аҳмад Хон ўзининг “супер иқтидори”ни намойиш қилган видео ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди.

“Ўтган йили тасодифан қовоғимни ишқалаганимда кўзим соққасидан чиқиб кетди. Мен кўзимга шикаст етказдим, деб ўйладим. Аммо кейинчалик бундай ҳаракат кўзимга ҳеч қандай зиён етказмаслигини англадим”, дейди бола.

Ҳозирда Аҳмад Хон Покистонда жуда машҳурдир. Маҳаллий телеканаллардан бир нечтаси ундан интервью олди. Аммо Аҳмад Хон ўқийдиган мактабдаги болалар унинг “ўзига хос одати”дан ҳайиқишади. “Мен ўзимдаги бу қобилиятим билан Гиннеснинг рекордлар китобига киришни ният қилдим”, дейди ўсмир.

    Бошқа янгиликлар