АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда барча турдаги пенсиялар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд пулда берилади

'​Ўзбекистонда барча турдаги пенсиялар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд пулда берилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарор имзолади.

Қарор иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, пенсионерлар, талабалар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини сўзсиз таъминлаш, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида харид қиладиган товар ва хизматлар учун тўловларни тўсиқларсиз амалга ошириши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида имзоланди.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ўз вақтида тўланмаётгани, тўлов терминаллари ва банк аппаратлари тизими етарли даражада ривожланмаган ҳолда тўловлар пластик карточкаларга асоссиз равишда ўтказилаётгани тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганига қаратилган.

2017 йилнинг февраль ойидан барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилади. Тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳам ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилади;

Олий ўқув юртлари талабаларига стипендияларнинг камида 50 фоизи нақд шаклда берилади.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти пенсиялар қонунчиликда белгиланган муддатда, тегишли ойнинг 27 санасидан кечиктирмай тўланиши белгиланди.

Бошқа янгиликлар