АсосийSport

Сервер Жепаров фаолиятини "Сепахон" клубида давом эттиради

'Сервер Жепаров фаолиятини "Сепахон" клубида давом эттиради'ning rasmi

Январь ойида Эроннинг "Истиқлол" клуби билан 1.5 йиллик шартнома имзолаган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини Эроннинг яна бир жамоаси “Сепаҳон” таркибида давом эттиради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сервер Жепаров “Сепахон” клуби расмийлари билан музокаралар олиб бориб, жорий мавсум якунига қадар, яъни, 6 ой муддатга шартнома имолади. Ўзбекистонлик футболчи "Сепахон" сафида ижара асосида тўп суради.

Маълумот учун, "Истиқлол" ўтган ойда ФИФА томонидан жазога тортилган эди. Жазога кўра, Эрон клуби сафига қишки трансфер мавсумида келиб қўшилган футболчилар мавсум сўнггига қадар жамоа таркибида майдонга туша олишмайди.

    Бошқа янгиликлар