Ягона порталда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки фуқароларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш янги интерактив давлат хизмати ишга туширди. Бу хизматнинг афзаллиги шундаки, сўралган маълумотни узоқ кутиш эҳтиёжи йўқ, чунки хизмат реал вақт режимида тақдим этилади.
Фойдаланувчилар ушбу хизматдан Ягона порталда туну-кун бепул тарзда фойдаланишлари мумкин. Электрон ариза шаклини тўлдириш жараёнида паспорт ва шахсий жамғариб бориладган пенсия ҳисоб варағи ҳақидаги маълумотларни киритиш лозим.
Ушбу хизматдан ЭРИ калитида шахсий идентификацион рақами мавжуд жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.






