АсосийDunyo

​Жонни Депп фирибгарлик ва исрофгарчиликка йўл қўйганликда айбланди

'​Жонни Депп фирибгарлик ва исрофгарчиликка йўл қўйганликда айбланди'ning rasmi

Жонни Деппнинг молиявий масалалари билан шуғулланувчи Management Group компанияси актёрга қарши даъво аризаси киритди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.

Депп шартномани бузганликда, фирибгарликда, пулни беҳуда совурганликда айбланмоқда. Жонни Деппнинг Management Group компаниясидаги менежерлари Лос-Анжедес судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, актёрдан 560 минг доллар жарима ундиришни сўради. Компаниядагилар актёр молиявий муаммоларига ўзи жавоб беришини маълум қилишди. Даъво аризасида улар худбин, масъулиятсиз Жонни Депп ҳар ойда икки миллион доллар пулни беҳудага совуришини билдиришди.

Management Group компаниясининг маълум қилишича, Депп 75 миллион долларга 14 та уй ва Багама оролидан бир қанча оролларни сотиб олган. Шу билан бирга актёр ўн миллион долларга яқин маблағни яхтага, санъат асарларига, заргарлик тақинчоқларига ва гитара коллекцияси, спиртли ичимликлар ва тансоқчиларга сарфлаган. Бир неча миллион доллар эса “Лас-Вегаснинг қўрқуви ва нафрати” номли фильмда Жонни Депп ижро этган журналист Хантер Томпсоннинг хоки солиб отиладиган махсус тўп (пушка) учун ишлатилган.

Илгари Жонни Депп ўзининг менежерларини 28 миллион доллар пулини ўзлаштирганликда айблаган эди. У компаниядан 25 миллион доллар товон пули тўлашни талаб қилганди.

Бошқа янгиликлар