Москва метросида жанжал оқибатида аёллардан бири иккинчисини тишлаб олди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Уларнинг ҳар иккаласи ҳам полицияга тушунтириш хати ёзгандан кейин қўйиб юборилди. Жабрланган аёл тиббий ёрдам олиш учун касалхонага мурожаат қилган.
“Ҳақиқатан ҳам метрода жанжал оқибатида аёллардан бири иккинчисини тишлаб олган. Улар бир-бирига даъволари йўқлиги ҳақида тилхат ва тушунтириш хати ёзиб бергач, қўйиб юборилди”, деб маълумот берди полициячилар.






