АсосийJamiyat

​"Тошкент-Андижон-Тошкент" йўналиши бўйича қатнов қайта йўлга қўйилди

'​"Тошкент-Андижон-Тошкент" йўналиши бўйича қатнов қайта йўлга қўйилди'ning rasmi

2017 йилнинг 23 январь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати "Тошкент-Андижон-Тошкент" йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поездларининг ҳаракати профилактика муносабати билан вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди. Бугун мазкур йўналишда қатновчи йўловчи ва юк поездларининг қатнови қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“2017 йил 1–феврал кунидан бошлаб "Тошкент-Андижон-Тошкент" йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поэздлари ҳамда юк поэздларининг мунтазам қатнови яна йўлга қўйилди”,—дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар