АсосийSUG'DIYONA

​Бўялган сочларни қайта бўяш қоидалари

'​Бўялган сочларни қайта бўяш қоидалари 'ning rasmi

Сочингиз илдизини бўямоқчимисиз? Балки рангини бутунлай ўзгартирмоқчидирсиз? Унда қуйидаги суратлар ва уларга илова қилинган маслаҳатлар сиз учун айни муддао бўлади, деган умиддамиз.

1-маслаҳат

Бу маслаҳат илгари сочинни умуман бўямаган, ёки бўяганига 3 ой бўлган, ёхуд сочиннинг табиий рангини ўзгартириб, янада тўқроқ қилиш ниятида бўлган хотин-қизларга жуда асқотади…

1. Сочингизни хўлланг, аммо ювманг. Бўёқни сочингизнинг ҳар бир толасига суртинг. Илдизи ва учлари қолиб кетмасин.

2. Бўёқ соч толаларига текис ётиши учун сочларингизни уқаланг ва яхши таъсир қилиши учун 20 дақиқага қолдиринг.

3. Оз миқдордаги сув ёрдамида бўёқни кўпиртириб, бошни 3 дақиқа уқаланг. Сўнг яхшилаб ювинг.

2-маслаҳат

Бу маслаҳат сочи бўялган ёки сочини бўяганига эндигина 1-2 ой бўлган аёлларга асқатади. Қуйидаги жараён сочингизнинг ўсиб, ранги ажралиб қолган илдизларини бўяшга, илгари бўялган соч рангини янгилашга ёрдам беради. Хуллас, ҳар иккала усулдан бирини танлаган тақдирингизда ҳам бўяшдан олдин сочингизни ювинг. Сочингиз нам бўлиши лозим.

1. Сочингиз нам вақтида бўёқни суртиб, 15-20 дақиқага целлофан билан ўраб қўйинг.

2. 20 дақиқадан кейин қолган бўёқни сочларингиз толаси узунлиги бўйлаб суртинг ва яна беш дақиқага қолдиринг.

3. Сочни яхшилаб ювиб, соч учун мўлжалланган бальзамни суртинг

4. Соч илдизини озроқ илиқ сув ёрдамида уқаланг ва яхшилаб ювиб ташланг.

Бошқа янгиликлар