АсосийDunyo

​Англиялик миллионер уч хонали квартирасини уйга муҳтож одамга беришга қарор қилди

'​Англиялик миллионер уч хонали квартирасини уйга муҳтож одамга беришга қарор қилди'ning rasmi

Кўчада ухлашга одатланган британиялик миллионер Марко Робинсон Ланкашир графлиги, Престон шаҳридаги тўлиқ жиҳозланган уч хонали квартирасини уйсиз-жойсиз одамга текинга беришга қарор қилди, деб хабар берди “Mir24.tv”нашри.

Квартиранинг нархи 120 минг фунт стерлинг (150 минг АҚШ доллари)дир. Айни пайтда 48 ёшли Робинсоннинг бутун ер юзида 150 та ҳашаматли уйи бор. У шу йўл билан бир пайтлар ўзи қийин вазиятга тушиб қолганда, ёрдам берган одамларнинг қарзини қайтаришни ният қилган.

Миллионер мазкур лойиҳа доирасида ҳужжатли фильмни суратга олмоқда. У олти ҳафта мобайнида квартира бериладиган, уй-жойга, бехатар яшашга муҳтож одамни аниқлашга қарор қилди.

Уйга ёши 18 дан ошган одам даъвогарлик қилиши мумкин. Улар ўзи ва муммоси ҳақида Робинсонга икки абзацдан иборат хат ёзиб юборишлари талаб қилинади.

    Бошқа янгиликлар