АсосийSport

Ла Лига. “Валенсия” қийин аҳволга тушди

'Ла Лига. “Валенсия” қийин аҳволга тушди'ning rasmi

Испания чемпионати 20-турида “Валенсия” футболчилари сафарда “Лас-Пальмас” жамоаси меҳмони бўлишди.

Муросасиз ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда “Лас-Пальмас” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 21-дақиқасида Санти Мина ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Виера мувозанатни тиклади.

51-дақиқага келиб “Валенсия” 1 киши кам бўлиб қолди. Мунир Эл-Хаддади иккинчи сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан кейин “Лас-Пальмас” яна иккита гол уриб, ғалаба қозонди.

Лас-Пальмас – Валенсия 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 21 Санти Мина, 1:1 – 42 Виера, 2:1 – 57 Лемос, 3:1 – 61 Боатенг.

Лас-Пальмас – Варас, Маседо, Лемос, Бигас, Кастельяно, Гомес (Домингес, 65), Монторо, Меса, Момо (Халилович, 73), Боатенг, Виера (Ливая, 77).

Валенсия – Диего Алвес, Жоау Канселу, Гарай, Мангаля, Гайя, Солер (Монтойя, 87), Перес (Суарес, 46), Парехо, Мунир, Санти Мина, Нани (Дзадза, 67).

Огоҳлантиришлар: Нани (27), Перес (44), Мунир (48), Парехо (64), Меса (82).

Четлатиш: Мунир (51).

Бошқа янгиликлар