АсосийDunyo

​Иванка Трампнинг қимматбаҳо либоси баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

'​Иванка Трампнинг қимматбаҳо либоси баҳс-мунозараларга сабаб бўлди'ning rasmi

АҚШда муҳожирлар масаласи долзарб муаммо бўлаётган бир пайтда Иванка Трампнинг қимматбаҳо либос кийгани қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Етти мусулмон мамлакати (Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан) фуқаролари ва муҳожирларининг АҚШга кириши тақиқлангани Штатларда норозиликларга сабаб бўлди.

Иванка Трамп турмуш ўртоғи Жаред Кушнер билан нархи 5 минг долларлик кўйлак кийиб тушган суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Унинг бу ҳаракати фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Чунки мамлакатдаги муҳожирларнинг ҳаёти қил устида турганда унинг либосларини кўз-кўз қилиши фойдаланувчиларнинг ғазабланишига сабаб бўлди.


Бошқа янгиликлар