Хабарингиз бор, эртага 31 январ куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида “Насаф” ҳамда Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоалари ўртасида, ОЧЛ-2017 саралаш учрашуви бўлиб ўтади.
Бугун бўлиб ўтган ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги йиғилишда жамоалар эртага бўладиган учрашувда қандай футболкаларда майдонга тушиши келишиб олинди.
- “Ал-Ҳидд” устози Муҳаммад Ал-Шамлан: “Насаф”ни ютиш биз учун сенсация бўлмайди
- Рўзиқул Бердиев: “Ал-Ҳидд” ҳимоядан ўйнайдиган кучли жамоа саналади
Унга кўра, “Насаф” жамоамиз оқ футболкада, меҳмонлар – “Ал-Ҳидд” жамоаси эса кўк футболкаларда майдонга тушадилар. Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага соат 16:00да бошаланади.






