АсосийDunyo

​Буюк Британия қироличаси Трампни оиласи билан мамлакатига таклиф қилди

'​Буюк Британия қироличаси Трампни оиласи билан мамлакатига таклиф қилди'ning rasmi

Буюк Британия қироличаси Елизавета II АҚШ президенти Дональд Трампни 2017 йилда жавоб ташрифи сифатида оиласи билан мамлакатига таклиф қилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Қироличанинг таклифини бош вазир Тереза Мэй Трампга етказди.

“Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг сизни оилангиз билан жавоб тариқасида 2017 йилда мамлакатимизга ташриф буюришингиз ҳақидаги таклифини етказишни ўзимга шараф деб биламан”, деди Тереза Мэй Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган нутқида.

Дональд Трамп қироличанинг таклифини қабул қилди ва Вашингтоннинг Британия ҳукумати билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишига ишонч билдирди.

    Бошқа янгиликлар