Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг айни пайтдаги даромади 84,4 миллиард долларни ташкил этади. У дунёдаги илк триллионер бўлишига шубҳа йўқ, деб ёзади “Вести”.
Бу ҳодиса Гейтс 86 ёшга тўлганида, яъни чорак асрдан сўнг юз беради. Иқтисод бўйича халқаро ташкилот вакиллари шундай хулосага келишди. Улар ўз фикрларини дунёнинг энг бадавлат инсонларининг даромади йил сайин ошиб бораётгани билан изоҳлашди.
2009 йилда 793 нафар миллиардерларга 2,4 триллион маблағ тўғри келган бўлса, 2016 йилда эса уларнинг маблағи беш триллионни ташкил этган. Ўсиш даражаси 11 фоизни кўрсатмоқда.






