АсосийJamiyat

​Лейла Оружова: “Биз Ўзбекистонни яхши кўрамиз”

'​Лейла Оружова: “Биз Ўзбекистонни яхши кўрамиз”'ning rasmi

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида старт олган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик тадбирлари давом этмоқда.

Тадбирларда оммавий ахборот воситалари ходимлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этмоқда.

Лейла Оружова, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси:

—Мен бугун медиа-ҳафталикнинг очилиш маросимида иштирок этдим. Очилиш маросимида айтиб ўтилган бир неча факторлар эътиборимни тортди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдимоти ўтказиладиган, йўл хариталари, уларнинг ташқи сиёсатдаги ўрни ҳақидаги бешинчи йўналиш мен учун жуда қизиқ. Адлия вазирлигининг тақдимотини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишим мумкин. Янги қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар ҳақида бўладиган бу намойиш ҳам ўта муҳим. Ўзбекистоннинг ривожланишида иқтисодиётга оид факторлар ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Медиа соҳасида қўлланилаётган янгиликлар ва иш бошлаш арафасида турган янги телеканаллар ҳақидаги маълумотларни ҳам қизиқиш билан тингладим. Тадбир бошловчиларидан бири таъкидлаб ўтганидек, хорижий ҳамкорлар ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг муваффақиятли ривожланиши билан қизиқади, сабаби биз бу мамлакатни яхши кўрамиз”.

Бошқа янгиликлар