Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Australian Open–2017 мусобақасининг нимчорак финалида болгариялик теннисчи, дунёнинг 15-ракеткаси Григор Димитровга қарши баҳс олиб борди.
Афсуски, ушбу ўйинда Истомин 6:2, 6:7, 2:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Айтиш керакки, ушбу ўйиннинг 2-сетида Истомин оёғидан жароҳат олди ва бу беллашув натижасига ўз таъсирини ўтказди.
Шунга қарамай, Денис Истомин мусобақада муносиб иштирок этиб, жаҳоннинг 2-ракеткаси Новак Жокович ва 30-ракетка Пабло Бутсани мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Маълумот учун, мусобақанинг нимчорак финалига қадар етиб келган ҳамюртимиз 90 рейтинг очкоси ва 150 минг еврога эга бўлади.






