Бугун, 23 январь пойтахтдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик старт олди.
Медиа-ҳафталикнинг очилиш маросимида Республикаси Сенати раисининг ўринбосари Светлана Артикова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий Маркази директори Акмал Саидов, ЎзЭОВМА бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов, Адлия вазири Музраф Икромов, Адлия вазирининг ўринбосари Нодир Жўраев, Молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Дилмурод Турдиев, Ташқи ишлар вазирининг 1-ўринбосари Жавлон Ваҳобовлар иштирок этишди.

Медиа-ҳафталик ЎзЭОАВМА, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Uzbekistan Today” AA,”Uzreport” AA, “Mening Yurtim” телеканали, “Водий садоси”, “Zo`r Tv” телерадиокомпанияси, "sevimli-tv.uz” интернет телеканали, “Даракчи информ сервис” МЧЖ, “Master Media&Broadcast” МЧЖ томонидан ташкил этилди.

Мазкур медиа-ҳафталик 23 январдан 27 январга қадар давом этади.






