АсосийDunyo

Бу инсон на ўқиш ва на ёзишни билмай 17 йил мактабда дарс берди

Тасаввур қилинг дўконга кирдингиз, сиз ҳарид қилмоқчи бўлган нарсангизнинг нархини, почтангизга келган хатни, уй пули квитанциясини ва ҳатто оддий СМСни ўқиб жавоб бера олмаяпсиз. Саводимиз бўлмаганида нима бўларди?

AdMe.ru нашри мутлақо саводсиз бўла туриб мактабда ишлаган инсон тарихи ҳақида ёзди.

Жон Коркоран эсини танибдики, ўқишни уддалай олмади. Унинг кўзида ҳарфлар доим жойларини ўзгартириб, унли ва ундош ҳарфлар бир-биридан ажратилмасди. Ўқувчилик чоғида у ҳаммадан яширинишга урунарди.

Эҳтимол, унинг ҳаёти бошқача бўлиши мумкин эди, аммо ўтган асрнинг 50-йилларида ҳеч ким дислексия ҳақида эшитмаган. Иккинчи синфда уни ақли заифлар қаторига қўшиб қўйишди, учинчи синфдан эса доимий равишда жазолаб боришди. Шу зайлда уни доим бир синфдан бошқа синфга ўтказишарди.

«8 ёшлигимда мен “Илтимос эртага ўқишда менинг галим келганида, мени ўқий оладиган қилгин” дея ўтинардим».

Саводсизлигини яшириш учун Коркоран интизомни бузишни бошлади, бунинг учун эса уни доим синфдан чиқариб, дарслардан четлатишарди. “Мен бошқаларнинг ишини топширардим, тестлар ўғирлардим ва дўстларимдан вазифаларни менинг ўрнимга бажаришларини сўрардим. Мен нима ёзилганига тушунмас эдим, аммо бошқа имконим йўқлигини билардим”. Шу зайлда у амаллаб мактабни тугатди ва 1956 йилда шаҳодатнома олди.

Кейинчалик Жон яхши баскетбол ўйнаши маълум бўлди, ва бу нарса унга коллежга кириш имконини берди, уни коллежда спорт стипендияси ва баскетбол жамоасидан жой кутарди.

Коллежда ўқиш унинг учун ҳақиқий синов бўлди. У доимий равишда ўқитувчилар ҳақида маълумот йиғарди. У дафтар бўйлаб ҳудди ёзаётгандай ручкасини юргизарди, кейин эса у варақни йиртиб ташлаб юборарди атрофдагилар унинг саводи йўқлигини билиб қолмасликлари учун.

Турли найранглар билан у коллежни тугатишни ҳам уддалади ҳамда «инглиз тили ўқитувчиси» деган дипломни олди. Ўша вақтларда мактабларда ўқитувчилар етарли бўлмасди — шундай қилиб Жон Коркоран на ўқиш, на ёзишни биладиган ўқитувчи бўлди.

Ҳар куни у синфда ўқувчиларга дарсликдаги вазифаларни овоз чиқариб ўқиш ва доскага ёзиш вазифасини берарди. У тестлар ўтказиб, уларни қоғоздаги кесиқларни ёпиштирган ҳолда текширарди. Шу зайлда у 17 йил турли мактабларда дарс берди.

«Ўқитувчи сифатида, ўқий олмаслигимдан жуда ўксинардим. Бу мен учун, мактаб учун шармандалик эди».

1965 йилда Жон ўзининг рафиқаси Кэйтилинни учратди. У унга сирини ишонди. Бутун умр давомида аёл эри учун ҳужжат ёзарди. 

Бир неча вақт ўтгач у бирин-кетин уй сотиб ола бошлади. Бу ишни кейин бизнесга айлантирди.

1986 йилнинг кузида, 48 ёшда, Жон қарзларининг бир қисмини қоплаш учун ўз уйини сотиб юборди. Кейин шаҳар кутубхонасига бориб, ўқиш тўгарагидаги аёлга ўқишни билмаслигини айтиб йиғлади.

Фонетик услуб билан аста-секин уни ҳарфма-ҳарф ўқишга ўргатишди ва саводини чиқаришди. Бир йилдан кейин унинг бизнеси яна тикланди, Жон эса секинлик билан ўқишни ўрганди. У ҳамма нарсани ўқишга ҳаракат қилди, бу унинг учун ҳақиқий мўъжиза эди.

Кунларнинг бирида у 25 йил аввал қилиши керак бўлган нарсани қила олишини тушуниб етди. У чордоқдан рафиқаси унга ёзган мактубларини топиб ўқишни бошлади.

Сан-Диегодаги конференцияда юздан ортиқ омадли бизнесменлар олдида чиқиш қилиб Жон Коркоран на ўқиш ва на ёзишни билмай туриб, бизнес юритгани ҳақида гапириб берди. У саводсизликка қарши курашиш бўйича кенгаш аъзосига айланди. “Ўқишни билмайдиган ўқитувчи” ва “Савод томон йўл” китоблари муаллифига айланди ҳамда саводсизларни ўқитиш билан шуғулланадиган жамғармага асос солди.

 

    Бошқа янгиликлар