Бу манзара ҳайвонот боғи томошабинларининг кайфиятининг кўтарилишига сабаб бўлди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.
Австралиянинг Symbio Wildlife Park номли ҳайвонот боғига ташриф буюрганлар Жулар номли йўлбарснинг катаги ичидаги ҳовузда сузган ўрдакни видеога олишди. Ўрдак гоҳ йўлбарснинг яқинига келиб, гоҳ сув тагига шўнғиб, унинг асабига тегди. Ўрдакнинг ҳар сафар йўлбарсдан қочиб қутилиши томошабинларнинг кулгисига ва олқишига сазовор бўлди.
Баъзи бир томошабинлар эса қирғоққа қуруқ қўл билан чиққан йўлбарсга ачинишди.





