АсосийJamiyat

Хоразмда раҳбарларнинг халқ билан мулоқоти ва сайёр қабули ўтди

19 январь куни Боғот туманида халқ билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, прокуроро, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва барча мутасадди ташкилот, идора раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, давлат идоралари раҳбарларининг халққа яқин бўлиб, кундалик ҳаётдаги мавжуд муаммоларни қонун доирасида ҳал қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, адолат мезонини қарор топтиришдан иборат.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ва фуқаролар раҳбарларга ечимини тополмаётган масалалар бўйича саволларини бериб, ўз навбатида жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди.

Халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутаётган, долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан фуқароларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини кўриб чиқиб, ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқ берилди.

Сайёр қабуллар давом этмоқда.

Шунингдек, мана шундай халқ билан учрашувлар жойларда, маҳаллаларда туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи бошчилигида ҳам ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар