АсосийJamiyat

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Германия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  

“Ўзбекистон – Германия” парламентлараро гуруҳи раҳбари Рустам Комилов мамлакатларимиз ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон ва ГФР ўртасидаги парламентлараро муносабатлар йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Германия Федератив Республикаси Бундестаги билан “Ўзбекистон – Германия” парламентлараро гуруҳи аъзолари малакатимизда ўтказилаётган халқаро тадбирларда мунтазам иштирок этмоқда. 

Учрашувда меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, қўмиталар, фракциялар ва депутатлик гуруҳларининг фаолияти тўғрисида маълумот берилди

    Бошқа янгиликлар