АсосийDunyo

Мактаб ўқувчиси синфдошлари ва ўқитувчисини отиб ташлади (Видео)

Мексикада ўсмир бола синфдошлари ва ўқитувчисини отиб ташлади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Воқеа Нуэво-Леон штатидаги Монтеррей шаҳридаги Colegio Americano del Noreste номли олий табақали оилаларнинг фарзандлари ўқийдиган мактабда юз берди. Отишмани синфга ўрнатилган кузатув камераси видеога олди.

Ўқитувчи ўқувчилардан ёзма ишни йиғиб олаётганда, 15 ёшли ўсмир ёнидан қурол чиқариб, аввал ўқитувчининг бошига, кейин эса уч нафар синфдошига қарата ўқ узди ва ўз жонига қасд қилди. У олган тан жароҳатидан ҳалок бўлди. Ўқитувчи ва яна бир бола касалхонада вафот этди.

Нуэво-Леон штати ИИВ бошлиғининг маълумот беришича, ҳужум уюштирган бола депрессиядан азият чекиб, руҳий даволаниш курсидан ўтган.

    Бошқа янгиликлар