Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин “Australian Open-2017” турнири иккинчи даврасида сербиялик Новак Жоковичга қарши баҳс олиб бориб, сенсацион тарзда 7:6, 5:7, 2:6, 7:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Теннисчилар бундан аввал 5 марта учрашган ва барчасида Жокович ғалаба қозонганди. Бу сафар омад ҳамюртимизга кулиб боқди.
Қайд этиш керакки, Истомин жаҳон рейтингида 117-ўринни эгаллаб турибди, Жокович эса дунёнинг 2-ракеткаси ҳисобланади. Учинчи даврага йўл олган Истомин испаниялик Коррено Бустага қарши кортга чиқади.





