Лондоннинг “Арсенал” жамоаси раҳабрияти ҳимоячи Пер Мертезакер билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, клуб 32 ёшли германиялик футболчининг шартномасида кўрсатилган келишувнинг яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқи ҳақидаги бандни фаоллаштиради.
Германия терма жамоаси собиқ аъзоси ёзда қилинган жарроҳлик амалиётидан сўнг узоқ тиклангани туфайли ушбу мавсумда ҳали майдонга тушмади.





