Хонанда Шаҳзода БААнинг Дубай шаҳрида оилавий ҳордиқ чиқараётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишга уринадиган Шаҳзода бир ўқ билан икки қуённи урди. Дам олиш ўз йўлига, мухлислар учун эса янги ижод намунаси ҳам деярли тайёр.

Шаҳзода ўзининг янги “Billionaire” қўшиғига Дубайнинг сўлим гўшаларида клип суратга олдирди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги суратларидан буни сезиш қийин эмас. Суратга олиш жараёнида Шаҳзоданинг дуэтдоши, руминиялик хонанда Dr.Costi ҳам иштирок этди. Янги видео кетма-кетликни режиссёр Тимур Пиримқулов суратга олмоқда.

Қайд этиш жоизки, “Billionaire” Шаҳзода ва Dr.Costi`нинг биринчи ҳамкорлиги эмас. Бунга қадар икки ижодкор “Мой золотой”, “Хабиби” каби қўшиқларни биргаликда ижро этган.





