АсосийShou-biznes

Икки ўзбек хонандаси бир кунда турмушга чиқди

15 январь, якшанба куни ўзбек шоу-бизнес вакилларидан икки нафари оила қурди.

“Яккасарой” ресторани хонанда Сайёраи Жаҳоннинг тўйи муносабати билан юлдузлар ёғдусига тўлди. Актриса ва дизайнер ўзининг Instagram`даги саҳифасида жойлаган видео ҳам бундан далолат беради. 

Сайёранинг тўйида Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Муножат Йўлчиева, хонандалар Малика Эгамбердиева, Дилсўз, Аъло Раҳимова, Ҳулкар Абдуллаева, Юлдуз Турдиева биргаликда ёр-ёрни ижро этишган. 

Асли фарғоналик бўлган хонанда Сайёраи Жаҳоннинг тўйи  10 январь куни Андижонда бўлиб ўтган эди. 

Маълумотларга кўра, хонанданинг турмуш ўртоғи тадбиркорлик билан шуғулланади. Сайёраи Жаҳон тўйидан сўнг ижодий фаолиятини тўхтатиши мумкин.  

15 январь куни яна бир ёш хонанда Феруза Каримова ҳам турмуш қурди. У “Дастингдан” қўшиғи билан халқ эътиборини қозонган эди.  Ферузанинг тўйи Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда хонанда Бунёдбек Саидов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди. 
Феруза Каримованинг тўйи билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳозирчa номаълум. 

Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” жамоаси номидан Сайёраи Жаҳон ва Феруза Каримовага бахт тилаймиз!

Бошқа янгиликлар