Таиландда миллий болалар куни муносабати билан уюштирилган авиашоуда JAS 39 Gripen ВВС қирувчи самолёти ҳалокатга учради, унинг учувчиси ҳам ҳалок бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Воқеа Таиланднинг Сонгкхла вилоятидаги Хатъяй шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 09:27 да рўй берди. Самолёт қулагандан кейин портлаб, батамом ёниб кетди.
Учиш-қўниш йўлакчасини тозалаш учун маҳаллий аэропорт вақтинча ёпилди, барча самолётлар бошқа аэропортга йўналтирилди. Воқеани текшириш учун Таиланд Ҳарбий ҳаво кучлари томондан комиссия тузилди. Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча ҳалок бўлган учувчининг оиласига таъзия изҳор қилди.





