Зарур масаллиқлар: 200 гр. товуқ гўшти, 1 бош пиёз, 1 тадан сабзи, сариқ ва қизил булғор қалампири, 2 ош қошиқдан товуқ шўрва (кубиклардан фойдалансангиз ҳам бўлади), ўсимлик ёғи ва лимон шарбати, кўк пиёз, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Ҳалқалаб тўғралган пиёз ва тенг бўлакларга бўлинган товуқ гўштини ўсимлик ёғида қовуринг. Сабзи ва булғор қалампирларни сомонча шаклида тўғраб, уни ҳам қовурмага қўшинг.
2. Қайнаётган сувга товуқ шўрвани солиб, кейин уни сабзавотли қовурма устидан қуйинг. Қайнагач, лимон шарбати, туз, мурч солинг. Дастурхонга кўкатлар сепиб тортинг.
Товуқ гўштини тез пишишини хоҳласангиз, унга анор шарбати ёки лимон кислотаси сепинг.





