- Инсонни яхши кайфияти фақат ўзигагина боғлиқ эмас. Уйингизга дўстларни таклиф қилинг, уларнинг келишига каттами-кичик тайёргарлик кўринг, таом пишириш, кутилмаган «сюрпризлар» дегандек. Кайфиятингиз 100 фоиз ўзгармаса, мен кафл.
- Бундан ташқари, инсоннинг кайфиятига жисмоний тарбия ҳам тез таъсир кўрсатади. Уйғонганингизда ўзингизни ланж сезаётган бўлсангиз, менга ўхшаб мусиқа оҳанглари остида бадантарбия қилинг.
- Кайфиятингиз тушкун бўлса, ўзингизни чалғитишга урининг. Масалан, мен бундай пайтлари қувончли кунларим тасвири туширилган сурат ва видео тасвирларни томоша қиламан. Айтиб қўяй, хоҳиш бўлмаган иш билан шуғулланиш эса фойдасиз.
- Ким айтди фақат аёллар дўконма-дўкон юради деб? Бу бўлмаган гап! Ҳар бир инсон ўзи истаган буюмини харид қилиб, кайфиятини кўтарсин! Зеро, ўзига маъқул бўлган ҳар қандай нарса сизга яхши таъсир кўрсатади.
- Баъзи-баъзида ўзимизга ўзимиз баҳо ҳам бериб туришимиз ҳам керак. Мисол учун, «мен истеъдодлиман, менга ҳавас қилишади…» Ишонинг, бунинг натижаси аъло бўлади.
11.01.2017 10:06





