- Бундай курткаларни +40 даражадан юқори бўлмаган сувда ювиш керак. Ивитиб қўйиш мумкин эмас.
- Махсус ювувчи воситалардан фойдаланинг. Улар патни бактериялардан халос этади ва бузилишининг олдини олади.
- Ёйиқ ҳолда қуритиш тафсия этилади. Иссиқ батареяда қуритиш мумкин эмас. Қуриш жараёнида курткани пастки ва юқори томонларини алмаштириб туриш керак. Ҳар бир қисмдаги чиқиб қолган патларни олиб ташланг.
- Агар курткангизни кимёвий усул билан тозалашга олиб борсангиз, у ерда патли буюмлар билан ҳам ишлашаётганига ишонч ҳосил қилинг. Акс ҳолда бундай буюмга зид равишда курткангизни тозалаб, келгусида сизни совуқдан сақлай олмайдиган буюмга айлантириб қўйишлари мумкин.





