Зарур масаллиқлар: 1 донадан қизил булғор қалампири ва олма, 700г лаҳм гўшт, 1 бош пиёз, 1 боғ ҳар хил кўкатлар, 1 ош қошиқдан ўсимлик ёғи ва кашнич уруғи, таъбга кўра туз, қора мурч.
Тайёрланиши: 1. Гўштни ювиб қоғоз салфетка билан қуритиб оласиз. Товани қиздириб 1 ош қошиқ ёғда гўштни қизартириб қовурасиз ва ликопчага олиб қўясиз.
2. Олмани ўртасидаги уруғидан тозалаб, бўлакларга бўласиз. Гўшт қовурилган ёғда 3-4 дақиқа аралаштираб туриб, қовуринг ва ликопчага олиб қўйинг.
3. Булғор қалампирини ювиб, тозалаб сомонча қилиб, пиёзни эса ярим айлана шаклида тўғрайсиз. Товага ёғни солиб барча сабзавотларни 5 дақиқача қовурасиз.
4. Гўштни қозонга солиб 200 мл сув ёки шўрва қуйиб қайнатасиз. Тузини ростлаб паст оловда қопқоғини ёпган ҳолда 25 дақиқа давомида димлайсиз. Олма ва майда тўғралган кўкатни солиб яна 5 дақиқа димлайсиз. Пишган таомни ликопчага солиб гарнир сифатида гуруч ёки картошка тортишингиз мумкин.





