АсосийDunyo

АҚШда дунёдаги энг узун музқаймоқ тайёрланди

Американинг Мичиган штатида Moo-ville Creamery компанияси дунёдаги энг узун сандей (музқаймоқли десерт) тайёрлаб, Гиннесс рекордлар Китобига кирди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Рекордли ширинликнинг узунлиги 1110 метрга чўзилди. Унга 3200 литр музқаймоқ, 360 литр шоколадли сироп, 172 банка қаймоқ ва 7200 олча меваси керак бўлди. Ширинликни бир ярим кун давомида 250 яқин кўнгиллилар тайёрлашди.

Уч ой аввал энг узун музқаймоқни қўшни Лудингтон шаҳрида тайёрлашганди. Ўшанда House of Flavors компанияси 910 метр узунликдаги сандейни тайёрлаганди.

    Бошқа янгиликлар