“Ниҳол” мукофоти совриндори, хонанда Сайёраи Жаҳон бугун, 10 январь куни турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда “Qalampir.uz” ўзининг ишончли манбаларига асосланиб, хабар бермоқда.
Сайёраи Жаҳон андижонлик йигитга турмушга чиқмоқда. Айни дамда Андижонда тўй маросими ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, 15 январь куни Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида келин-куёвнинг Тошкентда яшовчи дўстлари ва яқинлари учун тўй маросими бўлиб ўтади.
“Хонанданинг турмуш ўртоғи тадбиркор. Маълум бўлишича, тўйдан сўнг Сайёра санъатдаги фаолиятини якунлайди”,—дейилади хабарда.





