АсосийShou-biznes

Бошловчи Ойхон Ифорзода фарзандли бўлди

Бошловчилар Шоҳ Алимович ва Ойхон Ифорзодалар хонадонида фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Ойхоннинг опаси, актриса Райҳон Уласенова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

“Энди сен, онасан Ойхон! Мен бугун илк марта холажон бўлдим! Етказганига шукур! Туғилган кунинг муборак бўлсин, паҳлавон!”,—деб ёзди актриса.

Ойхон Ифорзода 2016 йилнинг 22 февралида ҳамкасби Шоҳ Алимович билан турмуш қурган эди.  

 

  

 

    Бошқа янгиликлар