Зарур масаллиқлар: 90 гр. қора шоколад, 35 гр. сариёғ, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ шакар, 1 ош қошиқ ун.
Тайёрланиши: 1. Қора шоколад ва сариёғни сув буғида эритинг.
2. Тухумни шакар билан кўпиртиринг.
3. Эритилган шоколадли аралашма совугач, тухум қўшинг.
4. Унни ҳам қўшиб, яхшилаб аралаштиргач, сариёғ билан ёғланган кекс қолипчаларига солинг. Ширинлик 180 даражада қиздирилган газ печида 10 дақиқада пишади. Шоколадли фонданларни устига какао, қанд упаси сепиб, десерт сифатида тортиқ қилишингиз мумкин.
45 дақиқа
2 кишилик





