АсосийSUG'DIYONA

Асабийлашаяпсизми? Асалли ниқоблар тинчлантиради ва ёшартиради!

Агар сизнинг асалга аллергиянгиз бўлмаса, албатта, тавсия қилаётган ниқобларимиздан фойдаланиб кўринг. Улар сизга хотиржамлик бағишлайди. Ва албатта, юз терингизга ижобий таъсир кўрсатади. Ниқобларни пардоздан тозаланган юз терисига суртиш лозим. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиш керак.

Сутли

1 ярим ош қошиқ қайноқ сувга 1 чой қошидан қуруқ сут ва асални қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг, шунда бироз совийди. Илиқроқ ҳолида юз терисига суртинг.

Творогли

1 ош қошиқ ёғли творогга 1 ош қошиқ асал ва 5 томчи ўсимлик ёғи қўшиб, ниқоб тайёрлашингиз мумкин.

Эфир ёғили

Исталган эфир ёғидан 5 томчи олиб, 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб, фойдаланинг.

Алоэ баргли

1 чой қошиқ алоэ барги шарбатига 1 чой қошиқ асал ва яримта тухум сариғини қўшиб, юзларингизга бемалол суртишингиз мумкин.

Сули ёрмали

2 ош қошиқ асал ва 1 ош қошиқ сули ёрмаси аралашмаси ҳам кутилган натижани беради.

Бошқа янгиликлар