АсосийJamiyat

Наманган вилояти ИИБнинг сайёр ва виртуал қабулхонаси иш бошлади

Сайёр қабулхонага махсус жиҳозланган “Isuzu” автобуси ажратилиб, бошқарма раҳбарияти фуқароларни шаҳар ва туманларда, марказдан олис қишлоқларда қабул қилмоқда. 

– Ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб бошқарма ва унинг шаҳар, туман бўлимлари раҳбарлари томонидан ҳар куни соат 8.00 дан 11.00 гача жисмоний ва юридик шахсларнинг қабули йўлга қўйилди, – дейди Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлими бошлиғи А.Йўлчиев. 

Ўтган қисқа даврда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали вилоят ички ишлар бошқармасига юборилган 650 мурожаатнинг 500 дан ортиғи кўриб чиқилди ва 100 га яқин мурожаат юзасидан қаноатлантирувчи қарор қабул қилинди. 315 мурожаат бўйича уларни йўллаган жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 20 га яқин мурожаат тегишли идораларга юборилди. Айни пайтда 140 дан ортиқ мурожаат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сайёр қабулхонага махсус жиҳозланган “Isuzu” автобуси ажратилди. Бошқарма раҳбарияти фуқароларни шаҳар ва туманларда, марказдан олис қишлоқларда қабул қилмоқда. Шундай тадбир янги йилнинг дастлабки кунларида Чортоқ туманидаги Короскон ва Сарой, Косонсой туманининг Ободон, Равот, Чиндовул қишлоқларида ташкил қилинди. Сайёр қабул давомида фуқаролар нафақат ички ишлар органларига тегишли, балки бошқа кўплаб масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирди, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда кўриб чиқилди, деб ёзади ЎзА.

    Бошқа янгиликлар